Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:
1) иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;
2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно;
3) ҳакамлик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий тарзда ижрога қаратиш юзасидан ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
3¹) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан арбитражнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этган ҳоллар мустасно;
3²) суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
4) ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса;
5) ишда тараф ҳисобланган фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
6) даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса;
7) келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса;
8) даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса;
9) тўпланган материаллар йўқотилган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли бўлмаса.
lex.uz’dagi asl matn110-modda. Иш юритишни тугатиш асослари
(110-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 3²-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.