Инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний равишда фаолият кўрсатаётган ҳар қандай суғурта ташкилотида суғурта ҳимоясига бўлган ҳуқуқдан фойдаланади. Инвестицияларни сиёсий ва бошқа таваккалчиликлардан суғурталаш халқаро ташкилотлар, чет эл агентликлари, бошқа суғурта компаниялари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Инвестицияларни суғурталашни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди. Давлат суғурта ташкилотларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди, бундан тарафларнинг битимларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Инвестицияларни суғурталаш сиёсий ва бошқа таваккалчиликлардан, шу жумладан қуйидагиларни ўз ичига олувчи таваккалчиликлардан суғурта ҳимоясини ҳамда кафолатларини таъминлайди:
мулкнинг реквизиция (экспроприация) қилинишини, шунингдек мулкни олиб қўйишга ёки уни бошқа шахсга беришга, унинг устидан ёки ундан олинадиган даромадлар устидан назоратнинг йўқолишига олиб келадиган ҳар қандай қонунчилик ёки маъмурий чораларни;
чет эл валютасини мамлакатдан ташқарига ўтказиш бўйича чекловлар жорий этишни;
давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва улар мансабдор шахсларининг инвесторлар шартномавий муносабатларига аралашувини;
урушларни, фуқароларнинг тартибсизликлари ва бошқа шунга ўхшаш воқеаларни;
инвесторлар ва чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган сиёсий ва ўзга таваккалчиликларнинг бошқа турларини.
lex.uz’dagi asl matn«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун
50-modda. Инвестицияларни суғурталаш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.