Чет эллик инвестор ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган, ўзига тегишли бўлган ихтироларни, фойдали моделларни ва саноат намуналарини хорижда ҳамда Ўзбекистон Республикасида патентлаш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Чет давлатларнинг фуқаролари бўлган чет эллик инвесторларга, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга инвестициялар киритган муассисларига (иштирокчиларига) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) бўлган чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Республикасидан чиқмасдан муддатини узайтириш имконияти билан «инвестиция визаси»ни, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) эса «инвестиция визаси» амал қилиш муддатига мос равишда «меҳмон визаси»ни олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида бўлган чет эллик инвесторларга «инвестиция визаси» туридаги виза Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эллик инвесторларга эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Чет эллик инвесторларга «инвестиция визаси» туридаги визани ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд «инвестиция визаси»га эга бўлган чет эллик инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлашиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тенг ҳуқуқлар асосида тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларида ўрта ва олий таълим олиш.
lex.uz’dagi asl matn«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун
47-modda. Чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.