«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун

42-modda. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномасининг шартлари

(42-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: инвестициялар объекти ва ҳажми, лойиҳанинг бошланиш ҳамда тугалланиш муддатлари; инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати ва шартлари; коррупцияга ва монополияга қарши курашиш шарти; чет эллик инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан инвестиция қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, маҳаллийлаштириш, маҳсулотнинг сифати, товарлар ва хизматлар экспортининг ҳажми, шунингдек қонунчиликда белгиланган нормалар, қоидалар ва стандартларга, шу жумладан рақобат тўғрисидаги, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги, инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги, меҳнат тўғрисидаги, шаҳарсозлик тўғрисидаги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиши бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари; чет эллик инвесторнинг халқаро стандартларга, шунингдек энергия самарадорлиги ва экологик нормалар бўйича замонавий талабларга мувофиқ бўлган замонавий ускуналар ва технологияларни етказиб беришга доир мажбуриятлари; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига қўшимча кафолатлар ҳамда қўллаб-қувватлаш чораларини (имтиёз ва преференцияларни) тақдим этишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари; лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг бориши устидан техник назорат тартиби тўғрисидаги ахборот; чет эллик инвестор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари; тарафларнинг инвестиция шартномаси шартларини бажармаганлик учун жавобгарлиги, шу жумладан чет эллик инвесторга давлат органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек инвестиция шартномасига мувофиқ чет эллик инвестор ўз мажбуриятларига риоя қилмаганда ёки лозим даражада риоя қилмаганда Ўзбекистон Республикаси томонидан ўз мажбуриятларини бажаришни бир томонлама тартибда рад этиш ҳуқуқи; ўзгартиришлар киритиш тартиби; тугатиш тартиби; инвестиция шартномаси тарафлари ўртасидаги инвестиция шартномаси қоидалари билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби, жойи ва низоларни кўриб чиқадиган орган. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасида инвестиция лойиҳасининг ўзига хос хусусиятларига қараб бошқа шартлар, шу жумладан қуйидаги шартлар ҳам бўлиши мумкин: ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тарафларнинг ўзаро мажбуриятлари; чет эллик инвесторнинг шартнома шартларини бажариш натижасида ишлаб чиқарган, ўзига тегишли бўлган маҳсулотни ва олинган фойдасини (даромадларини) Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқи; чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ишчиларни ёллаш ва ўқитишга доир мажбуриятлари, технологиялардан фойдаланиш шартлари, шунингдек инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланганидан сўнг ташкил этилган ташкилот ходимларини ўқитиш бўйича мажбуриятлари. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан тузиладиган инвестиция шартномасида чет эллик инвесторга уни бозорда устун мавқега қўядиган мутлақ қоидалар ва ҳуқуқлар берилиши тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.