«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун

36-modda. Инвестиция субсидияси

Зарур муҳандислик-коммуникация шароитларини таъминлаш, шунингдек имтиёзлар бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция преференцияси тарзида тақдим этиладиган молиявий кўмак сифатида инвестиция субсидиясини бериши мумкин. Инвесторга зарур муҳандислик-коммуникация шароитлари шаклидаги инвестиция субсидияси инвестиция фаолияти объектига олиб бориладиган ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини Ўзбекистон Республикаси томонидан қуриш йўли билан таъминланади. Инвестиция субсидияси солиқ ва божхона имтиёзлари сифатида ҳам берилиши мумкин. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда инвесторнинг инвестиция субсидияси бериш тўғрисидаги аризасини Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклиф киритади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.