Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган имтиёз ҳамда преференциялар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш.
Имтиёзлар ва преференциялар қуйидагиларга қараб берилади:
инвестициялар ҳажмига;
инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитларига;
кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарага ва янги иш ўринларини яратишга;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқларига.
Солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар қонунда белгиланган тартибда берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган преференциялар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан, шу жумладан муниципал объектларга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан берилиши мумкин.
Имтиёзлар ва преференциялар тегишли ҳудудга инвестициялар киритишни назарда тутувчи инвесторларга мазкур ҳудуд инфратузилмасининг ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда берилади.
Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда ташкил этилган ва қонунчилик билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар юзасидан имтиёзлар қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
lex.uz’dagi asl matn«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун
34-modda. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёз ҳамда преференциялар бериш
(34-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.