«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун

31-modda. Инвесторларга ва инвестициялар иштирокидаги корхоналарга давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда кўмаклашиш

Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи инвесторларга бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда кўмаклашиш мақсадида ишни «ягона дарча» тамойили бўйича ташкил этади. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари ишларни «ягона дарча» тамойили бўйича ташкил этиш мақсадида давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлайди, шу жумладан тегишли Давлат хизматлари марказлари орқали таъминлайди. Ишларни «ягона дарча» тамойили бўйича ташкил этиш қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади: мавжуд давлат хизматлари масалалари бўйича қабул қилиш ва маслаҳат бериш; давлат хизматларини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда ёрдамлашиш; электрон рақамли имзони, электрон аризани ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдамлашиш; давлат хизматларини олишда инвесторга давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамроҳлик қилиш. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига чет эл инвестицияларини ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда улар иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмаклашади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.