Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади:
маҳаллий даражада мамлакатнинг тегишли ҳудудига инвестиция қилиш ҳажмларини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган инвестиция сиёсатини олиб бориш, шу жумладан инвестицияларни жалб қилиш, ҳудудда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, тегишли ҳудуддаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
инвестиция қилишни талаб қиладиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек бўш турган давлат мулки объектларини ҳамда ер участкаларини ҳудудларнинг эҳтиёжлари ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда ўрганиш ва аниқлаш;
инвесторларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ масалаларни, шунингдек зарур ҳолларда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш воситасида истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
тегишли ҳудуддаги инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш асосида тегишли ҳудуднинг иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
тегишли ҳудуднинг чет эл банклари, фондлар, агентликлар ва компаниялар билан инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
инвестицияларни тегишли ҳудудга жалб этиш бўйича асосий йўналишларни ва янада қулай шарт-шароитлар яратиш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш.
lex.uz’dagi asl matn«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун
27-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.