«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун

21-modda. Инвестицияларни ҳимоя қилиш

(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Давлат инвестицияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари национализация қилинмайди. Инвесторларнинг инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинмайди, бундан табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотийлар ва фавқулодда хусусиятга эга бўлган бошқа ҳоллар мустасно. Инвестицияларни реквизиция ва экспроприация қилиш тўғрисидаги қарор реквизиция ёки экспроприация қилишнинг қуйидаги талабларига риоя қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади: инвесторларнинг ушбу модда учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқадиган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган инвестициялари ёки бошқа активларининг минимал ҳажми билан чекланса; камситилмайдиган асосда амалга оширилса; етказилган зарарга монанд компенсация тўлаш билан бирга амалга оширилса. Давлат мазкур компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилишининг кафили сифатида иш юритади. Инвестор суд ва арбитраж тартибида, хусусан, қуйидагилар юзасидан низолашишга ҳақли: реквизицияни (экспроприацияни) амалга ошириш учун фойдаланиладиган мақсаднинг қонунийлиги; реквизициянинг (экспроприациянинг) миқдори; реквизиция (экспроприация) қилинаётган инвестицияларни ва бошқа активларни баҳолаш; тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг мувофиқлиги; давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари реквизицияни (экспроприацияни) амалга ошириш чоғида риоя этган тартиб-таомил. Инвесторларнинг инвестицияларини ва таваккалчиликларини суғурталаш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.