Инвестор:
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган инвестиция фаолиятини эркин амалга оширишга, инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларини, турларини, шаклларини, соҳасини ва йўналишларини мустақил равишда белгилашга;
инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузишга;
ўз инвестицияларига ва инвестиция фаолияти натижаларига эгалик қилишга, улардан фойдаланишга ҳамда уларни тасарруф этишга, шунингдек инвестиция фаолияти натижаларини сотишга ва олиб чиқишга;
инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадларни солиқлар, йиғимлар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар (бундан буён матнда солиқлар ва тўловлар деб юритилади) тўланганидан сўнг мустақил ва эркин тарзда тасарруф этишга;
ўзи қабул қилган барча турдаги мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг таъминоти сифатида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан фойдаланишга;
ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция (экспроприация) қилинган тақдирда муносиб компенсация олишга;
кредитлар ва қарзлар тарзидаги пул маблағларини жалб этишга;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун
10-modda. Инвесторнинг ҳуқуқлари
(10-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.