Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонун (2025, касаллик ва декрет нафақалари)

8-modda. Суғурталанган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Суғурталанган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни ўз вақтида олиш; ўз ҳуқуқларини шахсан, ўзининг вакили орқали ёки суд тартибида ҳимоя қилиш; суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи тўғрисида маълумотлар олиш; суғурталовчидан давлат ижтимоий суғуртаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва суғурталанган шахсларга тўланадиган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар миқдорлари тўғрисида ахборотни бепул олиш. Суғурталанган шахслар суғурта ҳодисасидан келиб чиққан ҳолда, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловни тайинлаш ва амалга ошириш учун асос бўладиган тегишли ишончли маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни суғурталовчига ўз вақтида тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.