Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонун (2025, касаллик ва декрет нафақалари)

15-modda. Давлат ижтимоий суғуртаси маблағларини бюджетлаштириш ва харажат қилиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар

Жамғарма бюджети суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланади. Жамғарма маблағлари давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни, шу жумладан мазкур тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга сарфланади. Тасдиқланган бюджет кўрсаткичларининг бажарилиши суғурталовчи ва унинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан таъминланади. Жамғарма бюджетининг муайян молия йилидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади. Жамғарманинг жорий ҳисобот йилида фойдаланилмай қолган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.