«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

86-modda. Давлат ижрочисининг қарори

(86-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Агар давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қабул қиладиган қарорлари (ижро иши юритишни қўзғатиш, ижро йиғимини ундириш, жарима солиш ва бошқалар) ижро ишини юритишдаги тарафлар ва бошқа шахслар манфаатларига дахлдор бўлса, давлат ижрочиси тегишли қарор чиқаради, у ижро ишига қўшиб қўйилади. Давлат ижрочисининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: қарор чиқарилган сана ва жой; қарорни чиқарган шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми; қарор қайси ижро иши юритиш юзасидан чиқарилганлиги; қарор орқали ҳал қилинадиган масала; қабул қилинаётган қарорнинг давлат ижрочиси амал қилган қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларини кўрсатган ҳолдаги асослари; кўрилаётган масала бўйича хулоса; қарор устидан шикоят бериш ёки протест билдириш тартиби ва муддати. Давлат ижрочисининг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузилмаган ҳолда чиқарилади ва алоҳида ижро иши юритиш қўзғатилмасдан ижро этилади. Давлат ижрочисининг қарори устидан шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.