«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун

74-modda. Ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш

(74-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда, кўчириб киритиш давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади. Кўчириб киритиш давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган хонага монеликсиз киришини ва унда яшашини таъминлашдан иборат бўлади. Бунда қарздорга мажбурий кўчириб киритиш амалга оширилаётгани ва у ундирувчининг яшашига монелик қилмаслиги шарт эканлиги тушунтирилади. Ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижро этилишига қарздор монелик қилган тақдирда, ижро ҳаракатлари холислар иштирокида, зарур ҳолларда эса — ички ишлар органлари ходимларининг кўмагида амалга оширилади. Ундирувчининг яшашига монелик қилиш кейинчалик ҳам давом этса, мазкур ҳаракатлар яна амалга оширилади ва қонунда назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш давлат ижрочиси томонидан кўчириб киритиш тўғрисида далолатнома тузиш орқали расмийлаштирилади. Агар ундирувчининг тегишли хонадан ҳар куни монеликсиз фойдаланиш имконияти таъминланган бўлса, ижро ҳужжати ижро этилган ҳисобланади. Агар ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисида далолатнома тузилганидан кейин қарздор ундирувчининг яшашига яна монелик қилса, ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритиш янгидан тикланиши мумкин. Ижро ҳужжати бўйича қарздор бўлмаган шахс ундирувчининг яшашига монелик қилса, ижро иши юритиш қайта тикланмайди. Бундай ҳолда кўчириб киритиш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

УНДИРУВЧИНИ КЎЧИРИБ КИРИТИШ ИЖРО ҲУЖЖАТИНИ ИЖРО ЭТИШ Нимани англадади Бу норма қарздор ундирувчини (оила аъзосини) уй-жойдан чиқариб, бошқа жойга кўчириб киритишни мажбурий равишда амалга оширишни белгилайди. Агар қарздор ўзи кўчириб чиқмаса, давлат ижрочиси бу ишни холислар ёки полиция ёрдамида қилади. Кўчириб киритиш амалга ошганидан сўнг далолатнома тузилади. Кимга тегишли Бу норма давлат ижрочилари, қарздорлар ва ундирувчиларга тегишли. Аmalда Отасидан алохида яшаётган онасига уй-жойни берish ҳақидаги суд қарори бўлди. Отаси кўчириб чиқмаганда, ижрочи полиция ёрдамида онасини уйга киритди ва далолатнома тузди. Агар отаси кейин яна монелик қилса, ижро иши қайта бошланиши мумкин.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.