Қарздордан ер участкасини мажбурий олиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органи мутахассиси албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
Давлат ижрочиси ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида қарздорни хабардор қилади. Ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг келмаганлиги ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмайди.
Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ер участкаси давлат ижрочисининг далолатномаси асосида ундирувчига ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади.
Агар ундирувчининг ер участкасига бўлган тегишли ҳуқуқи рўйхатга олинмаган бўлса, давлат ижрочиси ўз қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органига ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклайди. Бунда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ундирувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun
73²-modda. Ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш
(73²-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.