«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

7-modda. Ижро ҳужжатлари

(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан 1¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)

Қуйидагилар ижро ҳужжатлари ҳисобланади: 1) судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари; 1¹) Тошкент халқаро тижорат судининг қарорлари асосида мазкур суд котиби томонидан бериладиган ижро варақалари; 2) ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари; 2¹) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари; 3) чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари; 4) суд буйруқлари; 5) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар; 6) нотариусларнинг ижро хатлари; 7) меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар; 8) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар; 9) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари; 10) давлат ижрочиларининг қарорлари; 11) қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари. Ижро варақаси, суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин. Тошкент халқаро тижорат судининг хорижий тилдаги қарорлари асосидаги ижро варақаси мазкур суд котиби томонидан қарорни давлат тилига таржима қилган ҳолда берилади ва унинг имзоси билан тасдиқланади. Бунда ижро варақаси Тошкент халқаро тижорат суди котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда, электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин. Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган тартибда бериладиган унинг дубликати ундирув учун асос бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.