Ушбу Қонунда белгиланган қоидаларга биноан қуйидагилар ижро этилиши лозим:
1) фуқаролик ишлари бўйича судларнинг, иқтисодий ва маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари;
2) жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, шунингдек жарима тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми;
3¹) Тошкент халқаро тижорат судининг қарорлари;
4) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;
5) нотариусларнинг ижро хатлари;
6) меҳнат низолари комиссияларининг қарорлари;
7) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
8) ҳакамлик судининг қарорлари;
9) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет эл судлари ва арбитражларининг қарорлари;
10) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
11) давлат ижрочиларининг ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллардаги қарорлари;
12) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.
lex.uz’dagi asl matn«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун
5-modda. Ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан 3¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Бу модда судлар ва бошқа давлат органларининг қайси қарорлари ва ҳужжатларини мажбурий равишда ижро этиш керак деб белгилайди. Яъни, агар суд сизга қарор чиқарса ёки нотариус ҳужжат берса, унда сиз ёки қарши тараф унга бўйсуниши керак. Бу қарорлар ва ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга.
KIMGA TEGISHLI
Бу қоида барча фуқаролар, юридик шахслар ва давлат органларига тегишли.
AMALDA
Масалан, суд сизни қарздорга 500 минг сўм тўлашга мажбур қилди. Бу қарор ижро этилиши лозим, яъни сиз унга бўйсуниб пулни тўлашингиз керак. Агар тўламасангиз, давлат ижрочиси мажбурий ижро қилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.