Қарздордан топилган ва олиб қўйилган, ижро ҳужжатида кўрсатилган нақд чет эл валютасини давлат ижрочиси олиб қўйилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай Мажбурий ижро бюроси органининг депозит ҳисобварағига топширади, ижро ҳужжатида кўрсатилганидан бошқа чет эл валютасини ёки сўмдаги нақд пул маблағларини сотиш (ижро ҳужжатида кўрсатилган тегишли чет эл валютасини сотиб олиш) учун чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқидан фойдаланувчи банкка топширади.
Қарздорнинг банк ҳисобварағида, омонатида турган ёки банкда сақланаётган, ижро ҳужжатида кўрсатилганидан бошқа чет эл валютасидаги ёки сўмдаги пул маблағлари хатланганида, давлат ижрочиси ўз қарори билан ваколатли банк зиммасига ижро ҳужжатини ижро этиш учун зарур бўлган миқдорда ижро ҳужжатида кўрсатилган тегишли чет эл валютасини сотиб олиш мажбуриятини юклайди.
Агар банк Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозорида чет эл валютаси сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаётган бўлса, давлат ижрочиси унинг зиммасига чет эл валютаси ёки сўмни шундай ҳуқуқдан фойдаланувчи банкка ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасида сотиб олинган пул маблағлари улар томонидан Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармаси депозит валюта ҳисобварағига ўтказилади.
Қарз чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилаётганда давлат ижрочиси ижро йиғими, шунингдек у томонидан қарздорга солинган жарималарни ва ижро харажатларини тегишли қарор чиқарилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютаси курсидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган миқдорда сўмда ҳисоблаб чиқаради.
lex.uz’dagi asl matn«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun
48¹-modda. Қарзни чет эл валютасида ҳисоблаб чиқаришда ундирувни қарздорнинг пул маблағларига қаратиш тартиби
(48¹-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.