«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

40-modda. Ижро иши юритиш қўзғатилганидан кейин ижро ҳужжатларини қайтариш

(40-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)

Ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув (талаб) амалга оширилмаган ёки қисман амалга оширилган бўлса, бундай ижро ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ундирувчига қайтарилади: 1) ундирувчининг аризасига кўра; 2) агар қарздорнинг манзилини ёки унинг мол-мулки турган жойни аниқлаш ёхуд банклар ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақлар ва омонатларда қарздорга қарашли пул маблағлари ҳамда бошқа қимматликлар турганлиги ёки сақланаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлмаса, бундан ушбу Қонунда қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш назарда тутилган ҳоллар, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Мажбуриятлар реестри маълумотларини вақтинча сақлаш ягона электрон базасида (бундан буён матнда Мажбуриятлар реестри деб юритилади) сақланаётган ижро ҳужжатлари мустасно; 3) агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, бундан Мажбуриятлар реестрида сақланаётган ижро ҳужжатлари мустасно; 4) агар ундирувчи ижро ҳужжати ижро этилаётганда қарздорнинг сотилмаган мол-мулкини ўзига олишдан воз кечса ёхуд қарздорлик ҳисобидан ушбу мол-мулкни ўзига олиш тўғрисидаги давлат ижрочисининг таклифи бўйича ўз қарорини белгиланган муддатда тақдим этмаган бўлса; 5) агар ундирувчи ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган бўлса, шу жумладан ижро ҳужжатида кўрсатилган, қарздордан олиб қўйилган муайян ашёларни олишдан воз кечса. Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси бу ҳақда тегишли далолатнома тузади, далолатномани катта давлат ижрочиси тасдиқлайди. Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлайди ва ижро ҳужжати бўйича маълумотлар Мажбуриятлар реестрига киритилиб, бир вақтнинг ўзида бу ҳақда ундирувчи, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилинади. Ижро ҳужжати Мажбуриятлар реестридан чиқариб ташланганда бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарздорлик ундирилишини назарда тутувчи ижро ҳужжати давлат солиқ хизмати органига, давлат даромадига ўзга ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжати эса тегишинча ушбу ҳужжатни берган судга ёки бошқа органга қайтарилади. Ижро ҳужжатининг ундирувчига қайтарилиши мазкур ҳужжатни ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган муддат доирасида янгидан ижрога топшириш учун тўсиқ бўлмайди. Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган асос бўйича қайтарилганда, ундирувчига ушбу Қонуннинг 76-моддасида назарда тутилган бўнак бадали тўлиқ қайтарилади. Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 4 ва 5-бандларида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилган ҳолларда бўнак бадалининг қайтарилаётган ижро ҳужжатини ижро этиш юзасидан давлат ижрочиси қилган харажатлардан ортиқча қисмигина қайтарилади. Ундирувчига ижро ҳужжати ва бўнак бадалини қайтариш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан катта давлат ижрочиси тасдиқлайдиган қарор чиқарилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.