«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

27-modda. Ижро ҳужжатларини ижрога топшириш муддатлари

(27-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)

Ижро ҳужжатлари қуйидаги муддатларда ижрога топширилиши мумкин: 1) суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари — уч йил ичида; 2) ҳакамлик судининг қарорларини ёки медиатив келишувни мажбурий ижро этиш тўғрисидаги суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари — олти ой мобайнида; 3) нотариусларнинг ижро хатлари — уч йил мобайнида; 4) меҳнат низолари комиссияларининг гувоҳномалари — уч ой мобайнида; 5) ишларни маъмурий тартибда кўриш ваколатига эга органларнинг (мансабдор шахсларнинг) қарорлари — уч ой мобайнида. Бошқа ижро ҳужжатларини ижрога топшириш муддатлари тегишли ижро ҳужжатларини бериш шартлари ва тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатлар қуйидагича ҳисобланади: 1) ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида қайд этилган ижро ҳужжатлари (суд буйруғи бундан мустасно) ижрога топширилганда — суд ҳужжати қонуний кучга кирган ёки унинг ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш учун белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб ёхуд ижро ҳужжатини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб, суд ҳужжати дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳолларда эса — ҳужжат чиқарилган куннинг эртасидан бошлаб; 2) суд буйруқлари ижрога топширилганда — улар берилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ўтганидан кейин; 3) ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида қайд этилган ижро ҳужжатлари ижрога топширилганда — қарор чиқарилган кундан бошлаб. Ушбу модданинг биринчи қисмида қайд этилган бошқа барча ижро ҳужжатлари бўйича уларни ижрога топшириш муддатлари, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, улар берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади. Даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги (алиментлар ундириш, соғлиққа шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни қоплаш тўғрисидаги ва шу каби ишларга доир) суд ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжатлари тўловларни ундиришнинг белгиланган бутун даврида ўз кучини сақлаб қолади. Бундай тартиб алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувларга нисбатан ҳам амал қилади. Бундай ҳолларда ижро ҳужжатларини ижрога топшириш муддатлари ҳар бир тўлов учун алоҳида ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.