«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун

25-modda. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойи

(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Агар қарздор жисмоний шахс бўлса, ижро ҳаракатларини давлат ижрочиси унинг яшаш жойи ёки иш жойида ёхуд унинг мол-мулки турган жойда амалга оширади. Агар қарздор юридик шахс бўлса, ижро ҳаракатларини давлат ижрочиси унинг органи жойлашган ёки мол-мулки турган жойда амалга оширади. Қарздор зиммасига муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатларининг талаблари бундай ҳаракатлар амалга ошириладиган жойда бажарилади. Агар ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида қарздорнинг яшаш жойи, иш жойи ёки турган жойи ўзгарган бўлса ёки илгариги турган жойида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки йўқ эканлиги ёхуд ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли эмаслиги маълум бўлиб қолса, давлат ижрочиси бу ҳақда дарҳол далолатнома тузади ҳамда далолатнома тузган куннинг эртасидан кечиктирмай ижро ҳужжатини далолатноманинг нусхаси билан бирга қарздорнинг маълум бўлган янги яшаш жойидаги, иш жойидаги, турган жойидаги ёки қарздорнинг мол-мулки турган янги жойдаги давлат ижрочисига юборади, айни бир вақтда бу ҳақда ундирувчини, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органни хабардор қилади. Агар ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида зарурат туғилса, давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини ўз вазифаларини бажара олиши мумкин бўлган ҳудуддан ташқарида ҳам амалга ошириши мумкин. Бу ҳолда давлат ижрочиси ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ далолатнома тузиб, кўрсатилган ҳудудга боради. У етиб борган пайтдан бошлаб бир сутка ичида ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойидаги катта давлат ижрочисига ижро ҳаракатларини шу ҳудудда амалга ошириши зарурлиги тўғрисида маълум қилади, катта давлат ижрочиси бу ерга келган давлат ижрочисига кўмаклашади. Бир давлат ижрочисининг бошқа давлат ижрочисига юборган ижро ҳужжати ижро этиш учун қабул қилиб олиниши лозим. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойи тўғрисида давлат ижрочилари ўртасида келиб чиқадиган низолар Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан ҳал этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЖОЙИ Нимани англадади Бу қоида давлат ижрочисининг қарздорнинг қаерда ижро ҳаракатларини бажариши керак эканлигини белгилайди. Агар қарздор одам бўлса, унинг яшаш жойида, иш жойида ёки мол-мулки турган жойда ижро қилинади. Юридик шахс бўлса, унинг офиси ёки мол-мулки жойида амалга ошириладі. Кимга тегишли Бу қоида давлат ижрочилари, суд ва қарздорларга тегишли. Аmalда Ҳамрох Ахмадов қарзи бўлиб, ижрочи унинг уйида қидирди, лекин ҳозир ўша жойда яшамайди. Ижрочи далолатнома тузиб, унинг янги яшаш жойидаги ижрочига ҳужжатни юборади ва судни хабардор қилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.