«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

20-modda. Ижро иши юритишда мутахассисларнинг иштироки

(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Ижро ҳаракатларини амалга ошираётганда юзага келадиган, махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун давлат ижрочиси ўз ташаббусига ёки тарафларнинг илтимосига биноан ўзининг қарори билан мутахассис тайинлаши мумкин. Мутахассис сифатида зарур билимларга эга шахс тайинланиши мумкин. Мутахассис ёзма равишда хулоса беради. Мутахассиснинг ёзма хулосаси у давлат ижрочисининг қарори билан танишган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида тақдим этилиши керак. Мутахассис давлат ижрочисининг чақируви бўйича келиши, қўйилган масалалар юзасидан холисона хулоса бериши, ўзи бажараётган ҳаракатларни тушунтириб бериши шарт. Мутахассис ижро ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ бажарган иши учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақ ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.