«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

19-modda. Холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Холис тегишли ижро ҳаракати далолатномасида ўзи иштирок этган ижро ҳаракатлари факти, мазмуни ва натижаларини ўз имзоси билан тасдиқлайди. Холис ўзининг қандай ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун таклиф қилинганлигини, улар қандай ижро ҳужжатларига асосан амалга оширилаётганлигини билишга, амалга оширилган ижро ҳаракатлари бўйича фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақли. Холиснинг мулоҳазалари тегишли ижро ҳаракатлари далолатномасига киритилиши лозим. Холиснинг истагига биноан бундай мулоҳазалар унинг ўз қўли билан ёзилиши мумкин. Холислар иштирок этадиган ижро ҳаракатлари бошланишидан олдин давлат ижрочиси уларга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради. Холислар ўз мажбуриятларини бажаришлари муносабати билан ўзлари қилган харажатлари қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Мазкур харажатлар ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.