«Ijara to'g'risida»gi qonun

22-modda. Ижара корхонасининг мақоми

(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 2025 йил 8 майдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)

Корхона ижара шартномаси имзоланганидан, умумий йиғилишда (конференцияда) устав тасдиқланганидан кейин ижара корхонаси мақомига эга бўлади. Ижара корхонасининг уставида Давлат мулкига асосланган ижара корхоналаридан ташқари корхонанинг қарзлари бўйича ижара жамоаси аъзоларининг мулкий жавобгарлиги кўзда тутилиши керак. Ижара корхонасини ташкил этиш, унинг фаолияти ва уни тугатиш «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ижара корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ва корхона мулкини белгиланган тартибда қабул қилиб олгандан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади. Ижарага олинган корхонанинг хўжалик фаолиятини ижарага олувчи мустақил юритади. Ижара шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажариш доирасидан ташқарида ижарачи бошқарувда ва ўз хўжалик фаолиятида батамом эркиндир. Ижарага берувчининг ижарага олинган корхона фаолиятига аралашишига, режаларни, ҳисоботларни ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда шартномада кўзда тутилмаган бошқа маълумотларни ўзига беришни талаб қилишига йўл қўйилмайди. Ижара корхонасини бошқариш «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва уставга мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.