«Ichki ishlar organlari to'g'risida»gi qonun

44-modda. Ички ишлар органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти

(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ички ишлар органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади, бундан юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар мустасно. Ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бўлинмалари ушбу шахслар ҳисобидан таъминланади. Ички ишлар органлари ходимлари бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек формали кийим-бошни кийиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади. Ички ишлар органларида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилиши мумкин, уни ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланади. Ички ишлар органлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.