«Ichki ishlar organlari to'g'risida»gi qonun

38-modda. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой майдони билан таъминлаш

(38-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)

Уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ходимлари белгиланган тартибда уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга. Ички ишлар органлари хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин. Ички ишлар органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади. Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ҳуқуқи берилади ва якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида сотиб олиш харажатларининг ўрни қопланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.