Ички ишлар органи ходимини хизматдан бўшатишга қуйидагилар асос бўлади:
ўзининг хоҳиши (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганларга) — ходимнинг билдиргиси асосида;
ички ишлар органларида хизматда бўлишнинг ушбу Қонунда белгиланган чегарадаги ёшига тўлганлиги;
пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги — ходимнинг билдиргиси асосида;
ташкилий-штат ўзгаришлари;
касаллиги — ҳарбий-тиббий комиссиянинг хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;
соғлиғининг чекланганлиги ҳолати — ҳарбий-тиббий комиссиянинг ички ишлар органларидаги хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги;
малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги — аттестация натижалари асосида;
хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги;
ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги;
содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганлиги;
ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги;
бошқа турдаги давлат хизматига ўтганлиги (кадрларнинг амалдаги захирасига киритилмаган ҳолда);
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилганлиги ёки чет давлат фуқаролигини олганлиги.
Ички ишлар органи ходими ушбу Қонунда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларга риоя этмаганлиги учун хизматдан бўшатилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун
32-modda. Ички ишлар органи ходимини хизматдан бўшатиш
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИ ХОДИМИНИ ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ
Нимани ангlatади
Ички ишлар органи ходимини ишидан чиқариш жараёни. Бу ходимнинг ишчи ўрнидан ажралиши бўлиб, турли сабабларга асосан амалга оширилади. Сабабларга ўзининг хохиши, ёш чегарасига тўлганлиги, касаллиги, интизом бузганлиги ва бошқалар киради.
Кимга тегишли
Ички ишлар органларида хизмат қиладиган полиция, қўллиқ ва бошқа ходимларга тегишли.
Аmalда
Ходим пенсия олиш ёшига келса ва хизмат муддатини тўлиқ ўтса, ўзининг билдиргиси асосида хизматдан бўшатилади. Ёки ходим жинояти учун суд ҳукми чиқса, у ҳам хизматдан бўшатилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.