Ҳар бир авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодиса албатта текширишдан ўтказилмоғи лозим.
Ҳалокатлар ёки бахтсиз ҳодисалар:
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги комиссиялари томонидан;
давлат авиациясида – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги комиссиялари томонидан текширилади.
Ҳалокат ёки бахтсиз ҳодиса давлат ва фуқаро авиацияси ёки давлат авиацияси ва экспериментал авиация манфаатларига дахлдор бўлган тақдирда текшириш Ўзбекистон Республикасининг Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор вазирликлари ва идоралари вакилларидан ташкил топган қўшма комиссиялар томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Текширишни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган қоидалар билан белгиланади. Авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодисани бундай текширишдан мақсад кимнингдир айбини ёки жавобгарлигини белгилаш эмас, балки ҳодисанинг объектив сабабларини аниқлашдан иборатдир.
lex.uz’dagi asl matn86-modda. Текширишни ташкил қилиш ва ўтказиш
(86-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.