Ҳаво кодекси

83-modda. Ҳаво кемасини, унинг йўловчилари ва экипажини қидирув ишларининг тўхтатилиши

Кўрилган тадбирлар натижа бермаган тақдирда ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидирув ишларини тўхтатиш ҳақидаги қарор Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати раҳбари томонидан қабул қилинади. Бундай қарор мавжуд қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари билан ҳаво кемасини топишда давом эттириладиган қидирув ишлари самарасиздир ва тирик қолган одамларни қутқариш учун ҳеч қандай реал умид қолмади, деб тахмин қилишга етарли асослар бўлганидагина қабул қилиниши мумкин. Ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидирув ишларини тўхтатиш ҳақидаги қарор устидан мазкур кема эгаси тегишли судга шикоят қилиши мумкин. Қидирилиши тўхтатилган ҳаво кемаси бедарак йўқолган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.