Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тегишли ишларни бажариш қоидаларига мувофиқ зудлик билан амалга оширилиши лозим. Бу қоидаларда:
а) барча давлатлар ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари, қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини жойлаштириш, уларга юқоридаги ишларни бажаришда текин таъминот ва хизмат кўрсатилиши;
б) ҳаво кемасини, унинг йўловчиларини ва экипажини ҳалокат жойидан эвакуация қилиш, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси эксплуатантининг кучи ва воситалари билан ёхуд эксплуатант ҳисобидан ўзга куч ва воситалар билан амалга оширилиши;
в) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишларини амалга оширишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга ва қидирув-қутқарув органлари етиб келгунига қадар одамларни қутқариш, уларга тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек ҳаво кемасини ва унинг ичидаги ҳужжатлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулкларни сақлаш учун чоралар кўришлари шартлиги назарда тутилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn79-modda. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажини қутқариш
(79-модданинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.