Алоқа воситаларига эга бўлган ҳар бир ҳаво кемасига шартли радиочақириқ сигнали берилади.
Назорат қилинадиган самовий ҳудудда парвоз этаётган ҳаво кемаси билан шу парвозга диспетчерлик хизмати кўрсатаётган орган ўртасида мунтазам радиоалоқа бўлмоғи лозим. Алоқа узилиб қолган тақдирда ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар алоқани тиклаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт.
Агар кўрилган чоралар натижасида радиоалоқани тиклаб бўлмаса, ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларига биноан ҳаракат қилишлари лозим.
Назорат қилинмайдиган самовий ҳудудда бўлган ҳаво кемаларининг экипажлари бир-бирларига ахборот бериб туришлари, фавқулодда вазиятларда эса – ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи ва фавқулодда вазиятлар бўйича энг яқин органларга авария каналлари орқали ахборот беришлари лозим.
lex.uz’dagi asl matn66-modda. Ҳаво кемасининг ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи органлар билан радиоалоқаси
(66-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 июлдаги ЎРҚ-159-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 261-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.