Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларининг алоҳида тоифаларини улар хизмат вазифаларини бажараётганда белгиланган намунадаги формали кийим-бош ва озиқ-овқат билан таъминлайди.
Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларига фойдаланилаётган ҳаво кемаларида имтиёзли тарзда юриш ҳуқуқини бериши мумкин.
Фуқаро авиациясининг авиация ходимларига ушбу моддага кўра бериладиган ва меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги тармоқ битимларида белгиланган кафолатлар ва имтиёзлар фуқаро авиацияси корхоналарининг маблағлари ҳисобидан таъминланади ҳамда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.
lex.uz’dagi asl matn53¹-modda. Фуқаро авиациясининг авиация ходимларига бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар
(53¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 июлдаги ЎРҚ-159-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 261-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.