Ҳаво кодекси

49-modda. Касб фаолиятига тайёрлаш ва бундай фаолиятга рухсат бериш

(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эгаллаб турган лавозимига биноан фаолияти парвозларни ташкил этиш, амалга ошириш ва таъминлаш ҳамда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан бевосита алоқадор авиация ходимларини касб фаолиятига тайёрлаш давлат томонидан шаҳодатланган ташкилотларда амалга оширилади. Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади. Ҳаво кемалари парвозини амалга ошириш ва бу парвозларни таъминлаш билан бевосита алоқадор авиация ходимлари тегишли фаолиятни амалга ошириш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда саломатликлари белгиланган талабларга жавоб берадиган тақдирдагина касб фаолиятини бажаришга қўйиладилар. Авиация ходимларини касб фаолияти билан шуғулланишга рухсат этиш ва шу фаолиятни бажариш учун гувоҳнома бериш тартиби, шунингдек авиация ходимлари турли тоифаларининг соғлиқларига бўлган талаблар ҳамда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби фуқаро ва экспериментал авиацияда Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Фуқаро авиациясининг авиация ходимлари касб фаолиятини бажариш чоғида амалдаги гувоҳномани ўзлари билан олиб юришлари керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.