Ҳаво кодекси

37-modda. Фойдаланишга рухсат бериш

(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)

Фуқаро ҳаво кемаси, шунингдек тижорат мақсадларида ишлатиладиган давлат ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги нормаларга мувофиқ бўлса, фойдаланишга қўйилади ва бу ҳақда ҳаво кемасининг эксплуатантига ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати берилади. Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан жорий этилади. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ҳаво кемасининг хорижий давлат томонидан берилган учишга яроқлилик сертификати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин. Фуқаро ҳаво кемасини ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати талабларига мувофиқ бўлган ҳолатда сақлаш ҳаво кемаси эксплуатанти зиммасига юкланади. Бундай мувофиқликка риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти амалга оширади. Давлат ҳаво кемаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланишга йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.