Ҳаво кодекси

33-modda. Аэропорт билан аҳоли манзилгоҳлари орасида транспорт қатнови ва алоқа

(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Йўловчилар ташиш эҳтиёжини таъминлаш учун аэропортлар билан яқин шаҳарлар ва аҳоли манзилгоҳлари ўртасида мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади. Аэропортларга борадиган йўллар қурилишини, уларни таъмирлашни, ободонлаштиришни ва улардан фойдаланишни, йўловчи ташийдиган транспортнинг бу йўлларда мунтазам қатновини, шунингдек шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари билан аэропортлар ўртасида телефон ва бошқа алоқа турларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таъминлайдилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.