Ҳаво кодекси

24-modda. Фуқаро авиацияси

(24-модда биринчи қисмининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)

Фуқаро авиациясидан: а) йўловчилар, уларнинг қўл юклари, юклар ва почта (ҳаво транспортида ташиладиган) ташиш; б) авиация ишларини бажариш; в) ўқув, спорт, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, техникавий ижодкорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш; г) фавқулодда вазиятлар юз берган ҳудудларга авария-қутқарув ишларини амалга ошириш учун кучлар ва асбоб-ускуналарни, шунингдек зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун юкларни етказиб бериш мақсадларида фойдаланилади. Қайд этиб ўтилган мақсадларда пулли ва кира қилиш тарзида фойдаланиладиган фуқаро авиацияси тижорат авиацияси деб эътироф этилади. Қайд этиб ўтилган мақсадларда бепул ҳамда ёлланмай фойдаланиладиган фуқаро авиацияси умумий аҳамиятдаги авиация деб эътироф этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.