Ҳаво кодекси

125-modda. Халқаро ташишларда талаб қўйиш муддатлари

Қўл юки ёки юк эътироз билдирилмасдан қабул қилинган тақдирда, агар ўзга ҳолат тасдиқланмаган бўлса, улар тегишли ҳолатда ва ташиш ҳужжатларига мувофиқ етказиб берилган деб ҳисобланади. Қўл юки ёки юкка зарар етказилган тақдирда, уни олишга ҳуқуқи бўлган шахс зарар аниқлангани ҳақида зудлик билан, аммо қўл юки олинган кундан кейинги 7 кун ҳамда юк олинган кундан кейинги 14 кундан кеч бўлмаган муддат ичида ташувчига талабнома тақдим этиш лозим. Етказиб бериш кечиктирилган тақдирда, қўл юки ёки юк олувчига берилган кундан бошлаб 21 кун ичида талаб қўйилиши лозим. Қўл юки (юк) йўқотилгани тақдирда ташувчига талаблар ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнганидан ёки ташиш тўхтатилган кундан кейинги икки йил давомида қўйилиши лозим. Кўрсатилган муддатларда билдирилган ёзма талабнома бўлмаса, ташувчига нисбатан даъво қўзғатилиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.