Ҳаво кодекси

111-modda. Хорижий ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти

(111-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчилар республика қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатлар иштирокида тузилган халқаро шартномалар асосида, шунингдек Авиация маъмурияти томонидан бир галлик ва мунтазам парвозлар учун бериладиган махсус рухсатномаларга биноан фаолият кўрсатадилар. Хорижий ташувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзларининг ваколатхоналарини очишлари мумкин. Хорижий юк ташувчиларга: а) Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатлар иштирок этган ҳаво алоқаси тўғрисидаги халқаро шартномаларда ёки махсус рухсатномаларда кўзда тутилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлатга олиб кетиш ёки хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш учун кемага йўловчилар, қўл юки, юк ва почта олиш; б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа бир манзилга етказиш учун Авиация маъмуриятининг махсус рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кемага йўловчилар, қўл юки, юк ва почта олиш ман этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.