«Гаров реестри тўғрисида»ги қонун

5-modda. Гаров реестрини юритувчи ташкилот ваколатлари

(5-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Гаров реестрини юритувчи ташкилот: мурожаат этган ҳар бир юридик ёки жисмоний шахс билан тузиладиган шартнома асосида ёзув киритиш учун гаров реестрига кириш, шунингдек ундан реал вақт режимида, шу жумладан Интернет ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имкониятини таъминлайди; юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестридан фойдаланиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатади; мурожаат этган юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестрига ёзув киритиш оқибатларини тушунтиради; гаров реестридаги ахборотни қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс — солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича излаш имкониятини таъминлайди; фойдаланувчига киритилган ёзув тўғрисида электрон шаклда, зарур ҳолларда эса қоғозда ахборот тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.