Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
гаров реестри — қарздорларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйган мол-мулкига қонунда ва ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни (бундан буён матнда ёзувлар деб юритилади) ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси;
кредитор — қарздордан ўзининг мажбуриятлари бажарилишини талаб қилиш, мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда эса — мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйилган қарздорнинг мол-мулки ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ҳисобига ўз талабларининг имтиёзли равишда қаноатлантирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасини сотиб олган молия агенти;
қарздор — кредитор фойдасига мол-мулкни ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пулни тўлаш ёки бузилиши кредиторнинг мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида қарздор бериб қўйган мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига ундирувни қаратишга бўлган имтиёзли ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган бошқа мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳаракатни содир этиши шарт бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
фойдаланувчилар — гаров реестрини юритувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида гаров реестрига ёзув киритиш ҳуқуқига эга бўлган кредитор, қарздор ёки пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасидан воз кечувчи шахс (бундан буён матнда пул талабномасидан воз кечувчи шахс деб юритилади) сифатида қатнашаётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек қонунга мувофиқ мол-мулкни ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тасарруф этиш ва ундан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга бўлган тергов ҳамда суриштирув органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари;
ягона рўйхатдан ўтказиш рақами — гаров реестрига киритилган ёзувга бериладиган алоҳида рўйхатдан ўтказиш рақами.
lex.uz’dagi asl matn«Гаров реестри тўғрисида»ги қонун
3-modda. Асосий тушунчалар
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.