Кредитор сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан ёзув киритиш қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг розилиги билан амалга оширилади. Қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг розилиги қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг идентификация маълумотлари, шунингдек кредиторнинг қайси мол-мулкка ҳуқуқи ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўлса, ўша мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кўрсатилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда расмийлаштирилади. Қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг ёзма розилиги гаров реестридан ёзув чиқариб ташлангунига қадар кредиторда сақланиши керак.
Суднинг ундирувни қарздорнинг мол-мулкига ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори тўғрисида ёзув киритиш ёхуд киритилган ёзувдан мол-мулкнинг бир қисмини чиқариб ташлаш ёки ундаги ахборотни ўзгартириш кредитор томонидан қарздорнинг розилигисиз амалга оширилади.
Қарздорнинг зиммасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзлар бўлган тақдирда, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари қарздорнинг розилигисиз ёзув киритади.
Тергов ва суриштирув органлари қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларини чеклаш (мол-мулкни хатлаш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш) тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилган тақдирда, қарздорнинг розилигисиз ёзув киритади.
Агар қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс ёзувни нохолис ва ишончсиз деб ҳисобласа ва кредитор уни чиқариб ташлашни ёки ўзгартиришни рад этса, киритилган ёзувга доир эътирозлар қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан гаров реестрига киритилади.
lex.uz’dagi asl matn«Гаров реестри тўғрисида»ги қонун
10-modda. Гаров реестрига ёзув киритиш шартлари
(10-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.