Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари бўйича давлат органига мурожаат қилган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки чет давлат фуқароси ёхуд вояга етган фуқаролиги бўлмаган шахс;
бола — ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс;
ватандош — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ёки илгари унинг ҳудудида яшаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшайдиган шахс ва унинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан кейинги қариндошлари, башарти, агар уларнинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлса;
ёлғиз ота ёки она — болани тарбиялаётган ота (она), башарти боланинг туғилганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатларда ота-онасидан бири ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса ёхуд бундай маълумотлар тарбиялаётган отанинг (онанинг) сўзларига асосан киритилган бўлса;
идентификацияловчи ID-картаси (бундан буён матнда идентификацияловчи карта деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида идентификацияловчи карта эгасининг шахсини ва фуқаролигини, шунингдек доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган, эгасининг шахсига доир биографик ва биометрик маълумотлар киритилган электрон жисмга (чипга) эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ёки чет давлат фуқаросига ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахсга бериладиган ҳужжат;
тирикчиликнинг қонуний манбаи — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, тадбиркорлик фаолиятидан ёки мулкдан олинган фойда, пенсия, стипендия, алиментлар, ижтимоий нафақалар, молиявий жамғармалар ёки оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг молиявий ёрдами, шунингдек бошқа қонуний даромадлар;
фуқаролиги бўлмаган шахс — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс;
фуқароликнинг ўзгариши — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ёки тугатиш;
чет давлат фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс;
Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшовчи фуқароси — Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиққан ҳамда хорижга доимий яшашга чиқиб кетиш учун рухсатнома расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
яшаш — шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ташқарисида қонуний асосда туриши;
яшаш гувоҳномаси — фуқаролиги бўлмаган шахснинг ёки чет давлат фуқаросининг шахсини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат этилганлигининг тасдиғи сифатида берилган ҳужжат.
lex.uz’dagi asl matn«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун
3-modda. Асосий тушунчалар
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июндаги ЎРҚ-696-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 03/21/696/0553-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.