«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

14-modda. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини туғилганлик бўйича олиш

Бола ўзининг туғилган жойидан қатъи назар, агар туғилган пайтида: а) ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлса; б) унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса ёки бедарак йўқолган деб топилган ёхуд унинг турган жойи номаълум бўлса; в) унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлса, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади. Ушбу модда биринчи қисмининг «в» бандида назарда тутилган ҳолда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакилларининг илтимосномасига биноан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган, ота-онаси номаълум бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросидир. Отаси ёхуд онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болага оталик ёхуд оналик белгиланган ёки тан олинган тақдирда, бола, туғилган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Бола туғилганда ота-онасидан бири ёки иккаласи Ўзбекистон фуқаролари бўлса, бола ўзи ҳам Ўзбекистон фуқаролиги олади. Агар ота-онасидан бири чет давлат фуқаролиги бўлса, бола Ўзбекистон фуқаролигини олиши учун ота-онасининг сўрови керак. Ўзбекистонда туғилган болани ота-онаси номаълум бўлса ёки ота-онаси фуқаролиги бўлмаса, бола ўзи ҳам Ўзбекистон фуқаролиги бўлади. KIMGA TEGISHLI Бу қоида барча болаларга, шунингдек ота-онаси номаълум ёки фуқаролиги бўлмаган болаларга нисбатан қўлланилади. AMALDA Ўзбекистонда туғилган болани ота-онаси Ўзбекистон фуқаролари бўлса, болага туғилганлик гувохномасида Ўзбекистон фуқаролиги ёзилади. Агар ота-онасидан бири чет давлат фуқаролиги бўлса, ота-онаси Ўзбекистон фуқаролиги болани қайд қилдиргани сўнг фуқаролик берилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.