Fuqarolik protsessual kodeksi

98-modda. Экспертнинг (экспертлар комиссиясининг) хулосаси

(98-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)

Эксперт (экспертлар комиссияси) текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади. Суд экспертга ўз хулосасини оғзаки тушунтириб беришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Оғзаки тушунтириш суд мажлисининг баённомасига киритилади, экспертга ўқиб эшиттирилади ва эксперт томонидан имзоланади. Экспертнинг (экспертлар комиссиясининг) хулосасида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизанинг ўтказилиш асоси; экспертизани тайинлаган суд тўғрисидаги маълумотлар; эксперт тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, меҳнат стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳақидаги маълумотлар; эксперт била туриб ёлғон хулоса берганлиги; иш ёпиқ суд мажлисида кўрилганда ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертиза экспертлар комиссияси томонидан амалга оширилган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асослантирилган жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар. Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Текширишнинг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар қонунчиликда белгиланган муддатларда давлат суд-экспертиза муассасасида ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилотда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган суднинг талабига биноан ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади. Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги текшириш давомида маълум бўлиб қолса, хулоса қўйилган айрим саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши керак. Текшириш тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган судга юборилади. Суднинг эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасига қўшилмаганлиги иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослаб берилган бўлиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.