Fuqarolik protsessual kodeksi

92-modda. Ашёвий далилларни тақдим этиш мажбурияти

Ишда иштирок этмаётган фуқаролар ва ташкилотлар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда судга хабар бериши шарт. Агар шахс суд ундан талаб қилаётган ашёвий далилни тақдим этиш ёки суд томонидан белгиланган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, у суднинг сўровини олган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида бу ҳақда узрли сабабларини кўрсатган ҳолда судга хабар бериши шарт. Суд хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдек, агар суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажарилмаса, айбдор фуқаролар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин. Жарима солиш тегишли фуқаролар ва мансабдор шахсларни суд талаб қилаётган ашёни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.