Фуқаролар, шунингдек корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз тасарруфида бўлган, суд ҳаракатларини амалга оширишда фойдаланиш учун зарур бўлган электрон маълумотларни суднинг қонуний талабига кўра электрон жисмлар билан бирга тақдим этиши шарт.
Агар суд томонидан рақамли далиллар талаб қилинаётган шахс уни суд белгилаган муддатда тақдим этиш имконига эга бўлмаса, ушбу шахс сабабларни кўрсатган ҳолда бу ҳақда судни хабардор қилиши шарт.
Рақамли далилларни ўз ихтиёри билан тақдим этаётган шахс ушбу далиллар ёрдамида иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкин эканлигини маълум қилади.
Ишда иштирок этаётган шахс бошқа шахслар тасарруфида бўлган, иш учун муҳим бўлган рақамли далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда илтимоснома бераётган шахс рақамли далиллар муайян шахсда қайси асосга кўра турганлигини, шунингдек уларнинг жойлашган ери ҳақида маълум қилади.
Суд рақамли далилларни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома бераётган шахсга рақамли далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқига доир сўров бериши мумкин.
Ишда иштирок этмаётган, суд томонидан талаб қилинаётган рақамли далилларни тақдим этиш имконига эга бўлмаган фуқаролар, шунингдек корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари сабабларни кўрсатган холда бу ҳақда судни хабардор қилиши шарт.
Суд томонидан давлат органларидан, ташкилотлардан ёки фуқаролардан талаб қилинадиган рақамли далиллар бевосита судга юборилади.
Суд хабардор қилинмаган тақдирда, шунингдек рақамли далилларни узрли сабабларсиз тақдим этиш рад этилган тақдирда, суд ташкилотларнинг айбдор мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жарима солади.
Жарима солиниши мансабдор шахсларни ва фуқароларни суд томонидан талаб қилинаётган рақамли далилларни тақдим этиш мажбуриятидан озод этмайди.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
89³-modda. Рақамли далилларни тақдим этиш мажбурияти
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.