Суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб топилади.
Ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Далилларга баҳо бериш натижаларини суд ҳал қилув қарорида акс эттириши шарт бўлиб, унда айрим далиллар суднинг хулосаларини асослаш воситаси сифатида қабул қилинганлиги, бошқа далиллар суд томонидан рад этилганлиги сабаблари, шунингдек айрим далилларнинг бошқа далилларга нисбатан афзаллиги асослари келтирилади.
Ҳужжатларга ёки бошқа ёзма далилларга баҳо беришда суд бошқа далилларни инобатга олган ҳолда, бундай ҳужжат ёки ёзма далил шу турдаги далилларни тақдим этишга ваколатли бўлган орган томонидан берилганлигига, ҳужжатни имзолаб тасдиқлаш ҳуқуқига эга шахс томонидан имзоланганлигига, мазкур турдаги далилнинг бошқа барча ажралмас реквизитлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
Ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг кўчирма нусхасига баҳо беришда суд нусха кўчириш вақтида унинг аслига нисбатан мазмуни ўзгариб қолмаганлигини, нусха кўчириш қандай техник усулда бажарилганлигини, нусха кўчириш ҳужжатнинг кўчирма нусхаси унинг асли билан бир хиллигини кафолатлашини, ҳужжатнинг кўчирма нусхаси қандай тарзда сақланганлигини текширади.
Агар ҳужжатнинг асли йўқолган ва судга тақдим этилмаган бўлса, низолашаётган ҳар бир тараф томонидан тақдим этилган ушбу ҳужжатнинг кўчирма нусхалари эса ўзаро бир хил бўлмаган ҳамда бошқа далиллар ёрдамида ҳужжатнинг асл мазмунини аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланган ҳолатларни исботланган деб ҳисоблаши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn80-modda. Далилларга баҳо бериш
Oddiy tilda
ДАЛИЛЛАРГА БАҲО БЕРИШ
Нимани ангlatadi
Суд ишнинг ҳамма ҳолатларини кўриб чиқиб, далилларга баҳо беради. Ҳар бир далил ҳақиқатга мос келишини текширади. Ҳеч бир далил олдиндан қўйилган кучга эга эмас — суд ўзи қарор қабул қилади.
Кимга tegишли
Суд далилларга баҳо бериш ҳуқуқи ва мажбурияти ҳамма ишларда судга тегишли.
Амалда
Агар икki тараф ҳужжатнинг кўчирма нусхаларини тақдим этса ва улар бир-бирига ўхшамаса, суд аслини кўра олмаса, суд бундай ҳолатни исботланган деб ҳисоблай олмайди. Масалан, икki шахс ўртасидаги қарзга оид ҳужжат йўқолган бўлса, икki томон турли кўчирма нусхалар келтирса, суд бирortasini қабул қила олмайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.