Fuqarolik protsessual kodeksi

78-modda. Далилларни таъминлаш тартиби

(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Далилларни таъминлаш ушбу Кодексда белгиланган далилларни тўплаш ва текшириш қоидалари бўйича суд томонидан амалга оширилади. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар далилларни таъминлаш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади, бироқ уларнинг келмаганлиги далилларни таъминлаш ҳақидаги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Кечиктириш, шунингдек кейинчалик аризачи билан кимнинг ўртасида низо келиб чиқишини аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда, далилларни таъминлаш фақат аризачининг ўзини хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади. Далилларни таъминлаш тартибида тарафларнинг, учинчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилади, гувоҳлар сўроқ қилинади, экспертиза тайинланади, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар талаб қилиб олинади ёки кўздан кечирилади, жойга бориб кўздан кечириш ўтказилади. Далилларни таъминлаш тартибида тўпланган барча материаллар ишни кўриб чиқаётган судга юборилади ёки аризачига берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.