Суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмас.
Бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишлари муҳокамасида янгидан исбот қилинмайди.
Иқтисодий ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган суд учун иқтисодий ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги масалалар бўйича мажбурийдир.
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилганлиги ёки этилмаганлиги масалалари юзасидан мажбурийдир.
Нотариал ҳаракат амалга оширилганда нотариус томонидан тасдиқланган ҳолатлар, агар нотариал тартибда расмийлаштирилган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги ушбу Кодекснинг 235 ва 236-моддаларида белгиланган тартибда рад этилмаган ёки нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби жиддий тарзда бузилганлиги аниқланмаган бўлса, исботлашни талаб этмайди.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
75-modda. Исботлашдан озод қилиш асослари
(75-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.