Fuqarolik protsessual kodeksi

71-modda. Исботлаш воситалари

(71-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) билан аниқланади. Аноним хатларда ва келиб чиқиши номаълум бўлган ёки қонунни бузган ҳолда олинган бошқа маълумотлар далил бўла олмайди. Тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари ушбу Кодекснинг 209-моддасида белгиланган тартибда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш йўли билан олиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.